“Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивали

Barkamol Avlod

“Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивали

Bo'lim: Yangiliklar

Юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизнинг маънавий соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг март-апрель ойларида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.

 Ушбу фестивал 9 та йўналишда (“Тасвирий санъат”, “Либослар дизайни”, “Мунчоқли безак”, “Бадиий тўқиш”, “Дўппидўзлик”, “Гиламдўзлик”, “Кулолчилик”, “Юмшоқ ўйинчоқ  ва қўғирчоқлар” ва “Ёғоч ўймакорлиги”) ўтказилиб, фестивал доирасида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмалари ва концерт дастурлари ташкил этилади.

Ўйлаймизки, ушбу хайрли лойиҳада барча юртдошларимиз фаол иштирок этиб,  фарзанди ёки яқинларининг касб-ҳунарга муҳаббати ошишига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

 

“Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивали ҳудудий босқичларининг ўтказилиш кунлари

Ҳудудлар Ўтиш куни
1 Қорақалпоғистон Республикаси 2016 йил 4 апрель
2 Андижон вилояти 2016 йил 3 апрель
3 Бухоро вилояти 2016 йил 25 март
4 Жиззах вилояти 2016 йил  5 апрель
5 Қашқадарё вилояти 2016 йил 4 апрель
6 Навоий вилояти 2016 йил 4 апрель
7 Наманган вилояти 2016 йил 26 март
8 Самарқанд вилояти 2016 йил 30 март
9 Сирдарё вилояти 2016 йил 30 март
10 Сурхондарё вилояти 2016 йил 2 апрель
11 Тошкент вилояти 2016 йил 30 март
12 Фарғона вилояти 2016 йил 25 март
13 Хоразм вилояти 2016 йил 5 апрель
14 Тошкент шаҳар 2016 йил 8 апрель

 

“Баркамол авлод” болалар марказлари
фаолиятини ташкил этиш шўъбаси


403 Forbidden

403 Forbidden


nginx/1.10.3